Ўқитиладиган фанлар
|
Фаннинг номи |
Фан ҳақида қисқача маълумот |
1. |
Математик усуллар ва моделлар |
Фан боʼйича талабаларнинг билим, коʼникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қоʼйилади. Талаба: - Обʼект, модел тузиш, моделлаштириш, алгоритмлаш, дастур тузиш усуллари ҳақида тасаввурга эга боʼлиши; - Амалий дастурлар, дастурий таʼминот ва дастурлаш технологиясини; - функтсионал ва ҳисоблаш масалаларини ечиш моделларини билиши ва улардан фойдалана олиши; - дастурлаш ва ҳисоблаш техникаси ҳамда дастурий таʼминот имкониятларидан фойдаланиш коʼникмаларига эга боʼлиши керак. |
|
|
|
2. |
Ахборот технологиялари ва жараёнларни математик моделлаштириш |
“Ахборот технологиялари ва жараёнларни математик моделлаштириш” фани талабаларни ахборот жараёнлари ва уларни математик моделлаштириш масалаларига услубий ёндашишга оʼргатади, илмий дунёқарашини шакллантириш вазифасини бажаради, назарий билимлар, амалий коʼникмалар олишларига ёрдам беради. Фан боʼйича талабаларнинг билим, коʼникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қоʼйилади. Талаба: - ахборот, уни сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни узатиш усуллари ҳақида тасаввурга эга боʼлиши; - маʼлумотлар базаларини, дастурий таʼминот ва дастурлаш технологиясини; - функтсионал ва ҳисоблаш масалаларини ечиш моделларини билиши ва улардан фойдалана олиши; - дастурлаш ва ҳисоблаш техникаси ҳамда дастурий таʼминот имкониятларидан фойдаланиш коʼникмаларига эга боʼлиши; - Олий математика ва физика боʼйича зарур билимларга эга боʼлиши керак. |
3. |
Економетрика |
Фаннинг асосий мақсади талабаларда мураккаб иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлардаги богʼланишларни миқдорий ифодалашни иқтисодий обʼектлар мисолида моделлаштириш, уларни компьютерда ечиш ва олинган натижаларни иқтисодий таҳлил қилиш боʼйича билим, коʼникма ва малакани шакллантиришдир. Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларга иқтисодиёт ва унинг тармоқлари каби мураккаб иқтисодий тизимларни анʼанавий математик-статистика ва махсус ишлаб чиқилган усуллардан фойдаланиш орқали иқтисодий коʼрсаткичлар оʼртасидаги миқдорий богʼланишларни таҳлил қилишни оʼргатиш вазифаларини бажаради. |
4. |
Иқтисодиётда эконометрик моделларни қўллаш |
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба: - эконометрик ва математик моделлар, уларнинг бир-биридан фарқи, иқтисодиётда эконометрик моделларни қўллашнинг аҳамияти, иқтисодий жараёнларни миқдорий таҳлил қилиш, эконометрик моделларни тузиш йўллари ва босқичлари, моделларни ечиш усуллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; - математик статистик усуллари, ковариатсия ва коррелиятсияни ҳисоблаш қоидалари, бир ўлчовли чизиқли регрессия, кўп ўлчовли чизиқли регрессияда номаълум параметрларни аниқлаш, кўп ўлчовли регрессия таҳлилида вужудга келадиган муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари, эконометрик моделлар ёрдамида прогноз қилишни, эконометрик моделларни ечиш усулларини билишни ва улардан фойдалана олиши; - иқтисодий жараённи назарий жиҳатдан тасвирлаши, эконометрик модел кўринишини танлаш, моделларни ечиш усулларини танлай олиш, эконометрик моделлар ёрдамида амалга ошириладиган иқтисодий ечимни таҳлил қилиш, унинг ҳусусиятларини баҳолаш, олинган ечимни бирор-бир иқтисодий жараёнга тадбиқ қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак. |
5. |
Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш ва прогнозлаш |
Фан бўйича магистрларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Магистр: “Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш ва прогнозлаш” ўув фанини ўзлаштириш натижасида магистр: - иқтисодий ўсиш ва ривожланишни прогнозлаш ва тадбиқ қилиш, қарор қабул қилиш механизмининг назарий ва амалий асосларини, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиш имкониятларини, макроиқтисодий ва микроиқтисодий жараёнларни прогнозлаш ва таҳлил қилишнинг математик усулларини компютерда махсус дастурлар асосида ҳисоблаш ҳақида тасаввурга эга бўлиши; -аҳоли турмуш даражасини эконометрик таҳлил ва прогнозини амалга ошириш ҳамда замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдалана олишни, иқтисодий прогноз ва таҳлил жараёнларининг асосий кўрсаткичларини аниқлаб олиш, олинган натижаларни иқтисодий таҳлил қилишни билиши ва улардан фойдалана олиши; -фанни ўрганиш юзасидан магистрлар иқтисодий жараёнлар ва уларнинг миллий иқтисодиётини ривожланишидаги аҳамияти, иқтисодий прогнозлаш ва ривожланиш тадқиқотларининг роли, иқтисодий ривожланиш ва таҳлилда математик моделларни тузиш усуллари, ушбу моделларни тузиш учун зарур бўлган статистик маълумотлар билан ишлаш ва республикамизнинг истиқболдаги ривожланишини кенгайтириш имкониятлари тўғрисида кўникмаларга эга бўлиши керак. |